фикрга келишдир. Масалан, муртадларга қарши урушга чиқишни Абу Бакр бир жамоат шаръий ҳукмни ижро қилишдан бош тортиши деди. Умар эса давлат билан рақобатлашаётган кучли бир жамоанинг бош тортиши, давлат уларга қарши уруш олиб боришга қодир бўлмаслиги мумкин, дея баҳс юритди. Шунинг учун ҳам Абу Бакр шундай деди: «Оллоҳга қасамки, агар улар Расулуллоҳ с.а.в.га бераётган туянинг ипини беришдан бош тортсалар ҳам уларга қарши урушаман». Умарга баҳс мавзуси ойдинлашгач, фикридан қайтиб, Абу Бакрнинг тўғри фикрига эргашди. Чунки бу давлат билан рақобатлашаётган катта бир жамоат иши эмас, балки бир кучнинг бош тортишидир. Бу ердаги асосий баҳс Уҳуддагидек урушга чиқиш ёки чиқмаслик эмас, балки Расулуллоҳ с.а.в. вафотларидан кейин араблар закотни беришдан бош тортиши ва давлат билан рақобатлашиши шаръий ҳукмни ижро қилишдан бош тортишми ёки катта жамоатнинг давлат билан рақобатлашишими, деган баҳсдир. Баҳснинг ҳақиқий мавзуси тўғри фикрга олиб борадиган раъй ҳақида баҳс эди. Бунинг хулосаси бу халқдан бир жамоат шаръий ҳукмни ижро қилишдан бош тортишидир. Яна бир мисол Муовия ўзи ва Алий ўртасида Қуръонни ҳакам қилиш учун Қуръонга мурожаат қилиши феълан Қуръонни ҳакам қилишми, ёки Алийнинг зиддига ҳийла бўлганми, деган мавзу. Алий буни ҳийла деб билган, кўпчилик эса «Қуръонни ҳакам қилиш» деб билган. Бу мавзу мусҳафларга мурожаат қилиш ҳақиқатини билиш учун ўрганилади. Демак, бу фикрга олиб борадиган усул бўлиб, унинг тўғрисигагина мурожаат қилинади, яъни бу иш Алийнинг зиддига ҳийладир. Яна бир мисол, ҳокимларнинг сони кўпайиши давлатни кучайтирадими ёки заифлаштирадими? Бошқача қилиб айтганда, ҳокимларнинг саноғи камайиши билан давлат кучаядими ёки заифлашадими? Исломий тузумдаги халифа муовинларининг сони камайиши билан давлат кучаядими ёки кўпайиши билан давлат заифлашадими ёки бунинг аксими? Бу мавзу унинг ҳақиқатига етиш учун ўрганилади. Демак, бу фикрга олиб борувчи усулдир. Бу фикрда тўғрисига мурожаат қилинади. Бу фикрнинг тўғриси шуки, ҳокимларнинг саноғи кўпайиши билан давлат заифлашади, уларнинг саноғи камайиши билан давлатнинг қуввати ошади. Мана бу уч мисол фикрга олиб борадиган раъйга мисол бўлади. Бу мисоллардан маълум бўладики, баҳсларнинг асосий мақсади амал эмас, мавзудир. Бу фикр амалга олиб борса-да, баҳс унга қаратилмаган, балки унинг аниқ бўлиши билан амал қилиш ёки қилмаслик келиб чиқадиган фикрга қаратилган ёки баҳсга сабаб фикр тақозо этадиган амал қилиш келиб чиқади. Баҳс мавзу ҳақидаги раъйга, яъни ундаги фикрга етиш учун юритилади. Агар муайян фикрга етиладиган бўлсагина шу фикрга биноан амал қилиш мавзуси қарор топади. Баҳс қилинган раъй бевосита амалга эмас, балки фикрга олиб боради. Бу фикрга биноан баъзан амал қилиш, баъзан қилмаслик мумкин. Демак, бу фикрга олиб борувчи раъйдир. Аммо амалга олиб борувчи раъйда натижа бўладиган мавзуга, яъни фикрга эътибор бермасдан, амални бажариш устида баҳс қилинади, баҳснинг асоси мавзу эмас, амални бажариш. Бундан мақсад амал бажариш ёки бажармаслик ёки муайян сифат билан амални 175-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|